Зомин қозон патири географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

Сақлаш
12:59 / 18.07.2025 7 0

Адлия вазирлиги томонидан Зомин қозон патири географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

 

Зомин қозон патири – Жиззах вилоятининг Зомин туманида қадимдан тайёрланадиган нон маҳсулоти бўлиб, алоҳида қорилган хамир, маҳаллий сут ва сарёғ билан қозонда пиширилади. У ўзининг ноёб таъми ва сифат хусусиятлари билан ажралиб туради.

 

Энди “Зомин қозон патири” Ўзбекистон давлат реестрида 20-географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтган бўлиб, унинг номи, сифати ва келиб чиқиш манбаси қонуний ҳимояга эга бўлади.

 

Бу ҳудудий брендни ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва истеъмолчиларга сифатли, оригинал маҳсулотни тақдим этишга хизмат қилади.

 

Географик кўрсаткич – бу маҳсулотнинг маълум ҳудудга хослигини ва сифатини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилувчи белги. У маҳсулотнинг келиб чиқиш жойини, анъанавий ретсептини ва ўзига хос хусусиятларини давлат даражасида кафолатлайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//