Жамият
2025-йил 16-июль куни ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги хусусий мактабгача таълим муассасасида болага нисбатан зўравонлик ҳолати бўйича хабар тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муносабат билдирди.
Аниқланишича, 2025-йил 17-июль куни фуқаро Р.М.М. томонидан “102” рақами орқали мурожаат қилинган. У ўз мурожаатида қизи М.О.М. “Нео Кидс” номли хусусий мактабгача таълим муассасасида калтакланганини, боланинг юзида шиш ва кўкаришлар борлигини маълум қилган.
Шу куниёқ ички ишлар, маҳалла, ижтимоий ходим ва таълим идоралари вакилларидан иборат махсус гуруҳ ушбу муассасада ўрганиш ишларини амалга оширди. Унга кўра, 2025-йил 16-июль куни мазкур муассасада тарбиячи Қ.Г.М. томонидан вояга етмаган М.О.М.га тан жароҳати етказилгани тасдиқланди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланди. Суд-тиббий экспертиза тайинланди, жараён тўлиқ ҳуқуқий тартибда олиб борилмоқда.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77729
Жамият
56710
Жамият
55934
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ