
Жаҳон
Куба меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири Марта Елена Феито Кабрера мамлакатда йўқсиллар, тиланчилар йўқлигини, фақат тиланчилардек кийиниб олган одамлар борлигини айтгани сабаб истеъфога чиқди. Бу ҳақда Associated Press нашри хабар берди.
16 июль куни вазир Миллий ассамблея қўмитасида депутатларга давлатдаги қашшоқлик ҳақида нутқ сўзлаган.
«Биз тиланчиларга ўхшаш одамларни кўрдик. Аммо уларнинг қўллари ва кийимларига қарасангиз бу аслида маскировка эканини, улар қашшоқ эмаслигини кўрасиз. Кубада камбағаллар йўқ!», деган вазир парламентдаги чиқишида.
Вазир, шунингдек, машина ойналарини тозаловчи одамлар топган пулини «алкоголь ичишга» сарфлашини даъво қилган.
Кабрера чиқинди титувчиларни ҳам айблаб, «улар чиқиндиларни қайта сотиш ва солиқ тўламаслик учун бу иш билан шуғулланади» дея иддао этган.
Иқтисодий оғир шароитни бошдан кечираётган Кубада вазир сўзлари кенг резонансга сабаб бўлди. Ҳатто, мамлакат президенти ҳам уни танқид қилди.
«Муаммони бартараф этишда сезгирликнинг йўқлиги катта шубҳа-гумонларни келтириб чиқаради. Инқилоб ҳеч кимни тараққиётдан ортда қолдира олмайди. Бу бизнинг шиоримиз, жанговар бурчимиздир», деган президент Мигел Диаз Канел.
Кубадаги иқтисодий инқироз ижтимоий аҳволни оғирлаштирди ва одамлар, айниқса қариялар тиланчилик қилиш ёки чиқинди титкилаш, баъзилари эса чорраҳаларда машина ойналарни ювиш каби орол учун ғайриоддий ишларни қилишга мажбур бўлмоқда.
Кубада бир неча йил олдин ҳам қашшоқлик даражаси юқори эди. Бироқ кам таъминланганларга катта имтиёзлар берилганди. Яқинда улар камайтирилди ва оролда тиланчилик ҳамда уйсизлик муаммолари пайдо бўлди.
«Вазир айтган одамлар, асосан кексалар. Улар нафақага умид қилади, лекин у деярли йўқ. Унга ҳатто бир қути тухум ҳам сотиб ололмайсиз. Кубада мана шундай реалликда яшаяпмиз», дейди кубалик Гилен.
16 июль куни Куба президенти маъмуриятининг Х тармоғидаги баёнотида Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири Марта Элена Феито Кабрера «ўз хатоларини тан олгани ва истеъфога чиққани» ҳақида хабар берилди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ