
Жамият
«Чеченка» тахаллуси билан машҳур бўлган блогер болаларни ўткир тиғли буюмлар билан уриштиргани учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, блогер А.Г. ўғли ва жиянини уриштирган. Унда аёл болаларни пичоқ ва вилкалардан фойдаланиб уришишга чақирган. Мазкур ҳолат болалар омбудсмани томонидан ўрганилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида 14 июль куни ИИВга тегишли сўров берилди.
Тошкент шаҳри Яккасарой тумани ИИБ томонидан аниқланишича, 1993 йилда туғилган А.Г. 13 июль куни Тошкент вилоятида оилавий дам олиш вақтида кичик ёшдаги ўғли ва жиянини гўёки ҳазиллашиб уриштирган ва бу ҳолат тасвирланган видеони ўз Instagram саҳифасига жойлаштирган.
Сенатор Жамила Бобоназарова юз берган ҳолатни кескин танқид қилиб чиқди. Унинг таъкидлашича, у блогер ҳақида маълумот тўплашга ҳаракат қилган ва унинг асосий аудиториясини аёллар, асосан кўп фарзандли оналар ташкил этишини аниқлаган.
«Халқ вакили сифатида мен бундай контентнинг ижтимоий тармоқларда тарқалишини қатъиян қоралайман. Бу масала билан Болалар омбудсмани шуғулланиши керак. Бу аёлнинг руҳий ҳолатини – руҳий жиҳатдан соғломми-йўқми, текшириш керак. Чунки боласи ва жиянини уриштириб ъпичоқни ол, вилкани тиқволʼ деган гаплар менимча, руҳий соғлом онадан чиқиши мумкин эмас», – деган сенатор.
«У, шунингдек, Ўзбекистонда ҳатто хўроз уриштирганлик учун жазо белгиланганини таъкидлади. ЪБу ерда эса гап бола ҳақида кетмоқда», — деди у.
15 июль куни фуқаро А.Г. бола манфаатига зид ҳаракатлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятини бажармаслик) билан жавобгарликка тортилди. Ҳозирда мазкур оила мутасаддилар томонидан алоҳида назоратга олинган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ