
Сиёсат
Хитойнинг China Eastern Airlines авиакомпанияси илк бор Ўзбекистонга кириб келди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Авиакомпания Cиан – Тошкент – Cиан йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди. 16 июль соат 14:50 да биринчи рейс Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.
Бортида 137 нафар йўловчи бўлган самолёт, анъанага кўра, сув аркаси билан кутиб олинди, дейилади Uzbekistan Airports хабарида.
Мазкур йўналишда ҳафтасига уч марта – душанба, чоршанба ва жума кунлари Airbus А320 самолётларида парвозлар амалга оширилади. Учиш вақти тахминан 4,5 соатни ташкил қилади.
Вазирликнинг таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида йўловчи ташиш бўйича ҳафтасига 46 та мунтазам авиақатновлар амалга оширилмоқда. Жорий йил август ойи охиригача яна 11 та рейс қўшилиши, йил якунига қадар ҳафталик авиақатновлар сони 60 тага етказилиши режалаштирилган.
Хитой Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилган – ўзбекистонликлар1 июндан бошлаб мамлакатга визасиз сафар қилиши мумкин. Бунда муддат 30 кундан ошмаслиги лозим. Визасиз режим ўқиш, меҳнат ва медиа фаолияти билан шуғулланишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ