Жамият
Энди вокзалга келувчи йўловчилар, уларни олиб келаётган шахсий автомобиллар, таксилар ва бошқа транспорт воситалари тўғридан-тўғри вокзал кириш эшигига қадар ҳаракатланиши ва юк ҳамда йўловчиларни тушириб кетиши мумкин. Бунда қуйидаги тартиб белгиланган:
– 5 дақиқа ичида кириб-чиқиш — бепул;
– 5 дақиқадан 10 дақиқагача — белгиланган тўлов асосида;
– 10 дақиқадан ошган ҳолатларда — жарима қўлланилади.
Жарималар инсон омилисиз, махсус камералар орқали аниқланади ва расмийлаштирилади.
Ҳозирда вокзал олди йўлаги қуриб, синов тарзида ишга туширилган. Шунингдек, кириш ва чиқиш қисмларида шлагбаумлар ва видеокузатув тизимларини ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари”нинг маълум қилишича, мамлакатдаги бошқа йирик шаҳарлардаги темир йўл вокзаллари ҳам босқичма-босқич айнан шу тизимга ўтказилиши режалаштирилган. Бу борада махсус йўл харитаси ишлаб чиқилган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
Жамият
78129
Жамият
56913
Жамият
56164
Жамият
51213
Жамият
//
Изоҳ йўқ