Жамият
Тошкент шаҳрида жойлашган Ғафур Ғулом ва Ойбек уй-музейларининг бинолари таъмирланади ва биноларда муҳандислик коммуникация ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ғафур Ғулом ва Ойбек уй-музейларидан ташқари Бухоро вилоятининг “Эски шаҳар” қисмида жойлашган “Пассаж-1” маданий мерос объектини музейлаштириш лойиҳаси тарихий ёдгорликка зиён етказмаслик шарти билан тасдиқланган.
Шунингдек, Бухоро шаҳрида жойлашган “Қадимий ҳовли” (Ҳовли Поён) маданий мерос объектини Бухоро шаҳридаги Жадидлар мероси давлат музейига мослаштириш, реставрация қилиш ишлари бўйича лойиҳаси Кенгаш аъзолари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиб якуний хулоса берилиши тавсия этилди.
Таъкидланишича, Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгаши аъзолари 9 та долзарб лойиҳа бўйича якуний хулосалар берган.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77730
Жамият
56710
Жамият
55935
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ