
Жамият
Ҳукумат қарори билан ёш болаларни таълим-тарбия билан қамраб олишга оид илк ривожланиш марказлари тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Низом мактабгача таълим билан қамраб олинмаган ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш бўйича Илк ривожланиш марказларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Қайд этилишича, марказлар 3–6 ёшли болаларни, хусусан, камбағаллик даражаси юқори ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилалар фарзандларини қамраб олган ҳолда ташкил этилади.
Марказлар қуйидаги 2 та модель асосида фаолият кўрсатади:
– махсус мактабгача таълим хизмати модели – педагоглар томонидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилаларнинг 2–7 ёшли фарзандлари учун яшаш хонадонига борган ҳолда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш;
– ўйин гуруҳи модели – 3–6 ёшли болалар учун Марказларда ташкил этилган қисқа муддатли (3,5–4 соат) гуруҳ.
Ушбу марказлар туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳузурида ташкил этилади. Уларга қабул қилинган барча тарбияланувчилардан ота-она тўлови ундирилмайди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ