
Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан қуйидагича қарор қилди:
Аҳолининг истиқболли ташаббусларини рағбатлантириш чора-тадбирларининг асосий мақсадлари этиб:
а) самарали ва халқчил ислоҳотларни амалга оширишда кенг жамоатчилик ва жамиятнинг турли қатламлари вакиллари, хусусан, етук мутахассислар, ёшлар, тадбиркорлар, фаол фуқаролар ва ватандошларнинг (кейинги ўринларда – кенг аҳоли қатлами) иштирокини қўллаб-қувватлаш;
б) мамлакат рақобатбардошлигини ошириш, янги технологиялар ва илм-фан ютуқларини интеграция қилиш;
в) истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг аҳоли қатлами учун очиқ мулоқот майдонини яратиш;
г) замонавий, илғор ғоялар ва истиқболли ташаббусларни саралаш ва танлаб олишнинг самарали механизмларини жорий қилиш белгиланди.
“Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумини ўтказиш
2025 йилдан бошлаб ҳар йили “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумини (кейинги ўринларда – Форум) ўтказиб бориш амалиёти жорий қилиниши белгиланди.
Форум “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш жараёнида кенг аҳоли қатламининг истиқболли ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ҳамда уларнинг фаоллигини рағбатлантириш ва кенг тарғиб қилишга қаратилган;
б) Форум ўтказиладиган устувор йўналишлар ҳар йили “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда – Ташкилий қўмита) томонидан белгилаб берилади;
в) Форумга умумий тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Ташкилий қўмита, истиқболли ташаббусларни баҳолаш Менторлар кенгаши томонидан амалга оширилади;
г) Стратегик ислоҳотлар агентлиги Форумга келиб тушган истиқболли ташаббусларни йиғиш, уларнинг ягона рўйхатини шакллантириш, махсус крауд платформага жойлаштириш ва эълон қилиб боришга ҳамда Форум натижаси бўйича маъқулланган истиқболли ташаббусларнинг масъул вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилишини мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланади;
д) Форумни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар 2025 йилда Стратегик ислоҳотлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 2026 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутиб борилади;
е) Форумни ўтказиш жойини тегишли воситалар (баннерлар, видеороликлар, экранлар, алоқа ва бошқа воситалар) билан таъминлаш “Интерфорум” ДУК томонидан амалга оширилади;
ж) Форумнинг эндаумент фонди ихтиёрий маблағлар асосида шакллантириладиган фонд сифатида ташкил этилади;
з) Форумда маъқулланган истиқболли ташаббусларни тижоратлаштириш ва молиялаштиришга “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва бошқа тижорат банклари, шунингдек, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси масъул ҳисобланади, дея белгиланди.
III. Ташкилий чора-тадбирлар
Қуйидагилар:
а) “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага мувофиқ;
б) “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумининг менторлар кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ;
в) “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумини ўтказиш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ;
г) “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумини 2025 йилда ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқланиши белгиланди.
Унга кўра:
а) Форумга тайёргарлик жараёнида келиб тушган истиқболли ташаббуслар топ-50 ва топ-10 талик тартибида сараланади;
б) Менторлар кенгаши томонидан топ-10 деб топилган энг долзарб истиқболли ташаббуслар Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида ўтказиладиган Форумнинг ялпи мажлисида муҳокама қилинади;
в) Форумнинг ялпи мажлисини ўтказиш якунлари бўйича маъқулланган истиқболли ташаббусларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади;
г) чора-тадбирлар режасига киритилган истиқболли ташаббусларни амалга ошириш учун кредит ва грантлар ажратилиши, солиқ, божхона ва бошқа рағбатлантириш чоралари қўлланиши мумкин;
д) Форум доирасида келиб тушган бошқа ташаббуслар Вазирлар Маҳкамасига давлат дастурларини, тегишли соҳа, тармоқ
ёки ҳудудларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни шакллантириш мақсадида юборилади ҳамда Ҳукумат томонидан уларни амалга ошириш юзасидан зарур чоралар кўрилади.
Стратегик ислоҳотлар агентлиги (Б.Рахматов) ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ (С.Аннакличев) ва “Интерфорум” ДУК (Б.Зуфаров) билан биргаликда икки ой муддатдаФорумда иштирок этишни хоҳловчи шахсларни очиқ электрон рўйхатга олиш, анкета тўлдириш, истиқболли ташаббуснинг профили ва кун тартиби, дастури, иштирок этиш шартлари, шунингдек, бошқа маълумотлар олиш имкониятини берувчи крауд платформаси яратилишини ва ишга туширилишини таъминласин.
Ташкилий қўмита (Б.Рахматов):
2025 йилда ўтказиладиган Форумнинг устувор йўналишларини белгилаши, икки ой муддатда Форумни 2025 йилда ўтказишнинг аниқ санаси ва жойи ҳақида таклиф киритиши ҳамда форумни ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар режасининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини, шунингдек, масъул ижрочилар фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаши белгиланди.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги Форумни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни оммавий ахборот воситаларида, жумладан, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминиши белгиланди.
Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори Б.Б. Рахматов белгиланди.
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Б.М. Мавлонов зиммасига юкланди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ