
Жаҳон
Японияда «OK Obaachan» («Хўп бўлади, бувижон») номли хизмат тури ишга тушди. Бунда 60 ёшдан ошган бувиларни 1 соатга 3300 иена (~ 22 $) эвазига ёллаш мумкин.
Бувилар уй юмушларида ёрдам беради, таом тайёрлашни ўргатади, суҳбат қуради ёки маънавий кўмак кўрсатади. Платформада 60 ёшдан 94 ёшгача бўлган 100 га яқин аёллар рўйхатдан ўтган бўлиб, мижозлар ўзига ёққан «буви»ни танлаб ёллаши мумкин.
Ташаббусга турлича муносабат билдирилмоқда: айримлар бу ғояни илиқ қарши олган, уни қарияларга қизиқ ва оғир бўлмаган ишни топиш учун ёрдам беради, деб баҳоласа, бошқалар бегоналарнинг уйига боришдаги хавфсизлик масалаларини кўтармоқда.
Маълумот учун, бу хизмат японларга бегона эмас: мамлакатда бошқа «оила аъзолар» ижараси, ҳатто нафақадаги амакини турли мақсадларда ижарага олиш мумкин бўлган Оссан Рентал хизмати ҳам мавжуд.
«OK Obaachan» хизматини аёллар бандлигини таъминлашга ихтисослашган, ўзини «Барча соҳаларда аёлларга ёрдам кўрсатиш хизмати» деб атайдиган Client Partners компанияси бошқаради. Бу лойиҳадан ташқари, компания «ижарага дўст» ёки «оиланинг вақтинчалик аъзоси» хизматларини ҳам таклиф қилади.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ