Дунё руҳий саломатлик рейтингида Ўзбекистон 74-ўринни эгаллади

Сақлаш
14:33 / 15.07.2025 6 0

Mental State of the World халқаро тадқиқоти руҳий саломатлик ва фаровонлик бўйича рейтинг эълон қилди. Унда Ўзбекистон 83 та давлат орасида 74-ўринни эгаллаган.

 

Руҳий саломатлик Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон энг яхши натижани қайд этган. Қўшни давлатлар қуйидагича ўринларни эгаллаган:

 

  • - Қозоғистон – 76-ўрин
  • - Қирғизистон – 79-ўрин
  • - Тожикистон – 80-ўрин

 

Дунё миқёсида руҳий ҳолат индекси ўртача 63 баллни ташкил қилган. Бу эса инсонлар ойда тахминан 21 кун давомида ўзини барқарор ва фаол ҳис қилишини англатади. Аммо Марказий Осиё давлатлари бу кўрсаткичдан анча ортда қолмоқда. Ўзбекистон 54,5 баллни, Қирғизистон ва Тожикистон 51,2 баллни қўлга киритган. Қозоғистон эса (52,3 балл) Бразилия, Жанубий Африка респибликаси ва ҳаттоки Афғонистон билан деярли бир даражада.

 

Энг юқори руҳий саломатлик даражаси қайд этилган давлатлар:

 

  • Доминикан Республикаси – 89 балл;
  • Танзания – 85,2 балл;
  • Панама – 84,4 балл.

 

Руҳий саломатлик бўйича рейтингда жорий уруш ҳолатига қарамасдан Украина (70-ўрин 55,6 балл), Россия (24-ўрин 73,8 балл) ва Исроил (4-ўрин 84,2 балл) натижаларини қайд этган.

 

Руҳий ҳолат ёмонлашишига сабаб боладиган факторлар:

 

- Мутахассислар фикрича, одамларнинг руҳий ҳолати ёмонлашишига бир вақтнинг ўзида бир нечта омиллар, хусусан, хавотир, тушкунлик, чарчоқ, ёлғизлик ва ҳал қилинмаган ички муаммолар сабаб бўлади;

- Дунёда ҳар саккиз кишидан бири ёки қарийб 1 миллиард инсон руҳий касалликдан азият чекади;

- Руҳий муаммоларнинг ярми 14 ёшгача бошланишидан келиб чиқиб, ўсмирлар энг заиф қатлам саналади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//