
Илм-фан
13 июль куни Дубайда бўлиб ўтган 57-Халқаро Кимё Олимпиадасида (ИЧО 2025) Ўзбекистон терма жамоасининг барча аъзолари олтин ва кумуш медалларни қўлга киритиб, жамоа ҳисобидаги кўрсаткичи билан юртимиз тарихидаги энг яхши натижани қайд этган эди.
Жамоа аъзолари:
Далер Раҳимов — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси — олтин медаль,
Миржаҳон Мухаммадов — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси — олтин медаль,
Иброҳим Темуров — Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри Бухоро мактаби ўқувчиси — кумуш медаль,
Билолиддин Зухриддинов — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси — кумуш медаль.
14 июль куни 57-Халқаро кимё олимпиадасида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Олимпиаданинг ёпилиш маросими доирасида ИЧО байроғи рамзий тарзда Ўзбекистонга топширилди. 2026 йилда бўлиб ўтадиган 58-Халқаро Кимё Олимпиадасига Ўзбекистон мезбонлик қилади.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ