Гаянэ Умерова Президент Администрацияда департамент раҳбари бўлди

Сақлаш
18:24 / 14.07.2025 8 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

 

Алишер Баҳодирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

 

Дониёр Бахтиёрович Қодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

 

Гаянэ Олеговна Умерова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди;

 

Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаментининг раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимидан озод этилди;

 

Нодиржон Абдуқундузович Абдураҳимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди;

 

Бобур Ботирович Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

 

Зилемхан Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди;

 

Элла Анатолевна Жаҳонгирова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Тадбирларни ташкиллаштириш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//