
Жамият
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, эндиликда ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳа Администрация ҳузуридаги илмий-таҳлилий институтлар тадқиқотлари, олимлар, маҳаллий ва хорижий экспертларнинг тавсиялари асосида ишлаб чиқилади.
Муҳим йўналишлар эса лойиҳа офислари орқали амалга оширилади.
Администрация фаолиятида «комплаенс» тизими йўлга қўйилади.
Таъкидланишича, бу шаффофликни таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ва коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.
Айрим йўналишларда Президент вакиллари лавозимлари жорий этилди.
Шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) фаолияти тугатилиб, унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда.
Бундан ташқари, давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилмоқда.
Энди Матбуот котиблари институти янада мустаҳкамланади, аҳоли билан коммуникация қилиш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ