Жамият
Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмасида илк бор туғма талоқ кистасини лопроскопик кистоэктомиясига оид мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, шу ташхис билан оғриган 17 ёшли ўсмир ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.
Таъкидланишича, тумандаги «Халач» маҳалласи Ялангичойхона қишлоғида яшовчи Миршодбек Шомуродов (2005 йилда туғилган) талоқ йиринглаши кистаси хасталиги билан оғриган. У қорин соҳасида кучли оғриқ ва тана ҳарорати кескин кўтарилган кўйи оғир аҳволда шифохонага келтирилган. Ўсмирда мураккаб лапроскопик кистоэктомия жарроҳлик амалиёти қўлланилган.
«Бундай беморларга тезкор чора кўрилмаса, оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Аниқроғи, киста ёрилиши ва ундан қон кетиши ҳаёт учун жуда хавфли. Одатда бундай касалликлар жарроҳлигини, яъни танага юқори аниқликда ишлови тиббий ускунадан учта найча киритиш ва қорин бўшлиғини найчалаш йўли билан операция ўтказиш учун республика шифохоналарига йўлланма берилган. Вазиятни инобатга олган ҳолда, туман тиббиёт бирлашмасида ушбу жарроҳликни илк маротаба ўтказишга тўғри келди. Операция икки соат давом этди ва муваффақиятли ўтди. Ўсмирнинг умумий аҳволи қониқарли. Ҳозирда Миршодбек Шомуродов уйига рухсат берилган ва амбулатор назоратига олинган», дейди Анвар Расулов.
Мураккаб жарроҳлик амалиётига вилоят кўп тармоқли болалар касалхонасидан ҳам жарроҳлар жалб этилган.
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ