Ҳафта давомида Ўзбекистонга жазирама қайтади

Сақлаш
14:58 / 14.07.2025 9 0

Ўзгидромет 19 июлгача бўлган об-ҳаво маълумотни эълон қилди.

 

Унга кўра мазкур иш ҳафтасининг биринчи ярмида кундуз кунлари ҳарорат +36– +39 даража атрофида, республика жанубида ва чўл ҳудудларида +40– +42 даражагача бўлади.

 

Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ кучаяди. Жуда иссиқ об-ҳаво даври шанба кунига қадар давом этади. Кундуз кунлари термометр устуни +40– +42 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +43– +44 даражагача кўтарилади.

 

Шу кунларда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Қисқа муддатли ёмғирлар фақат 14–16 июль кунлари айрим тоғли ҳудудларда кузатилиши мумкин.

 

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

 

Ҳарорат 14–16 июлда – кечалари +22– +24, кундуз кунлари +37– +39 даражада бўлади. 17–19 июлда ҳарорат кечалари +25– +27, кундуз кунлари +40– +42 даражагача кўтарилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//