Спорт
Ўзбекистон футбол Ассоциацияси германиялик машҳур мутахассис Ёахим Лёв билан музокаралар олиб бормоқда, деб хабар берди «Championat.asia».
«Лёв терма жамоамизни бошқариши мумкин», дейилади хабарда.
.jpg)
Маълумот учун, 65 ёшли мутахассис 2014 йил Германия терма жамоасини Жаҳон чемпиони қилган эди. Шунингдек, у ўша йилнинг ўзида ФИФА томонидан дунёнинг энг яхши мураббийи деб топилган.
Лёв 2021 йилнинг март ойида Германия терма жамоаси бошқарувидан кетган ва ўшандан бери ҳеч қаерда ишламаган.
Эслатиб ўтиш лозим, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг айни пайтдаги бош мураббийи Тимур Кападзе ҳисобланади. Сречко Катанес кетганидан кейин Кападзе билан тузилган шартнома ҳали узайтирилмаган.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
77653
Жамият
56683
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ