Жамият
«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодировнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда 40-50 йиллик автомобилларни босқичма-босқич фойдаланишдан чиқариш таклиф қилинди.
«40-50 йиллик автомашиналарни босқичма-босқич истеъмолдан чиқариш - жуда тўғри таклиф. Ҳатто бу чекловни 25-30 йилга тушириш ҳам нотўғри бўлмайди, деб ўйлайман. Фақат машинани алмаштириш учун қулай таклифлар бўлиши керак», деб ёзди у ўз Telegram саҳифасида.
Қодировнинг таъкидлашича, йўл қоидабузарликлари учун бериладиган айрим жазолар бўйича ҳайдовчиларнинг ҳам фикри билан қизиқиш зарур.
Шунингдек, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХХ бошлиғи Шерзод Ибрагимов ҳам эски автомобиллардан воз кечиш режалаштирилаётганини тасдиқлаган.
«Президентимиз томонидан таклифларимиз маъқулланди. Бу ишлаб чиқарилганига узоқ йиллар бўлган, маънан эскирган транспорт воситалари бўйича алоҳида йўналиш белгилаб, қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритиш масаласини назарда тутади. Бу бўйича Олий Мажлис (Қонунчилик палатаси) ва Сенат вакиллари билан ишлаб, натижаларини тақдим этамиз», деган Ибрагимов Ўзбекистон 24 телеканалига берган интервьюсида.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
77653
Жамият
56683
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ