
Жамият
Ижтимоий тармоқларда ўзини дефектолог, дудуқланиб гапирадиган болаларни даволовчи мутахассис сифатида танитиб фаолият юритиб келаётган Дилором Жабборова бугун яна муҳокамалар марказида бўлмоқда.
У ўз саҳифасига болаларни ит каби акиллатиб дарс ўтаётгани акс этган видеони жойлаган. Ҳолат юзасидан болалар омбудсманига мурожаат қилинди. Болалар омбудсманининг билдиришича, мазкур аёлнинг бола манфаатига зид бу тарздаги ҳаракатлари бўйича болалар омбудсмани Бош прокуратурага тегишли сўров киритган. Ҳозирда ҳолат прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда.
Аёлнинг ўзи эса ҳолатни қуйидагича изоҳлаган:
“3-5-8-10-13-йил айрим ёпиқ эшиклар ортида миллионлаб ўғил, қизларимиз овози, сўзи, фикри, ҳиссиёт ва туйғулари ўчиқ режимидаки, улар фақат пичирлаш, бошни силкитиш ёки кўз ёш тўкиш билан яшашмоқда. Майдагина бўлиб қолган овозни асл катта, чексиз ҳолатга қайтариш учун жарроҳлик қилинадими ёки косметолог ҳузурига бориладими? Дори-дармон, укол, ток эмотсионал ва энергетик фаолликни тиклай олмайди, аксинча тинчлантиради. Актёрлик маҳорати, мусиқа, спорт — бу йўналишлар асосан инсонга энергия (қувват), ишонч, журъат, куч беради. Бу фарзандларим сизга эшитилган товушда ҳаракат қилиши, катта эркинлик”.
2024-йилнинг 27-февраль куни мазкур аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши тергови давомида аёлнинг болалар дудуқланиши муаммосига оид ҳар қандай фаолият билан шуғулланиши тўхтатилгани, у бундай хизмат кўрсатишни давом эттирмаслик юзасидан тегишли тартибда огоҳлантирилгани айтилганди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дефектолог орада бир муддат ўз фаолиятини тўхтатган бўлса ҳам, кўп ўтмай яна давом эттирди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ