Ўзбекистон ўз дронларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Сақлаш
17:33 / 11.07.2025 10 0

Ўзбекистон ўзининг учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон 24 телеканали хабар берди.

 

Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда юқори технологияларга асосланган учувчисиз учиш авиация тизимлари мажмуаси фойдаланишга топширилди. Очилиш маросими доирасида дронлар соҳасидаги янги ишланмалар тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Кибернетикада инновациялар ИТ-парки директори Алберт Хамзиннинг қайд этишича, маҳаллий корхоналар дронлар учун электрон компонентлар ва дастурий таъминот яратиш устида ишламоқда. Президент бу борада ишлаб чиқаришни максимал даражада маҳаллийлаштириш вазифасини қўйганини таъкидланди.

 

“Бизнинг асосий маҳсулотларимизга учувчисиз учиш аппаратлари ва уларнинг маҳаллий дастурий таъминоти киради. Ҳозирда маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизни ташкил этади”, — деди ИТ-парк бош мутахассиси Исломбек Исматов

 

Учувчисиз авиация мажмуасида дронларга парвоз олди ва парвоздан кейин техник хизмат кўрсатиш имконияти яратилган. Шунингдек, мажмуа дронларни бошқариш пунктлари, ўқув хоналари, спорт зали ҳамда электрон кутубхонани ўз ичига олади. Унда хорижда малака оширган 100 дан ортиқ ёш мутахассислар ишламоқда.

 

Шунингдек, учувчисиз тизимларни бошқаришнинг ягона марказини яратиш устида иш олиб борилмоқда. Ҳарбий-ҳаво кучлари подполковниги Алибек Ғуфрановнинг сўзларига кўра, унинг асосий вазифаларидан бири мамлакат ҳаво ҳудудида учувчисиз тизимлар парвозини кузатиш бўлади.

 

Репортажнинг бир нечта эпизодларида Туркияда ишлаб чиқарилган Bayraktar TB2 учувчисиз учиш аппаратларини кўриш мумкин. Ўзбекистон улардан фойдаланаётгани ҳақида 2023 йил ноябрь ойида Шавкат Мирзиёевга армиядаги дронлар намуналари кўрсатилганида маълум бўлганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//