
Жамият
Самарқандда 16 ёшли қиз бурун операцияси вақтида вафот этди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, хорижда яшаб, таҳсил олаётган қиз ёзги таътилда бувисиникига келган. У нафас олишда қийналаётгани учун 1-июль куни бувиси билан Самарқанд вилояти марказий шифохонасига борган. Шифокорлар унга жарроҳлик амалиёти ўтказилиши кераклигини айтган. Операциядан кейин беморнинг саломатлиги ёмонлашган ва у вафот этган.
Бу вақтда қизнинг ота-онаси чет элда бўлган. Қизнинг бувиси унинг ўлимида шифокорларни айбламоқда.
Вилоят прокуратураси томонидан суд-тиббий экспертиза тайинланди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ