Жамият
Олий таълим муассасаларида 2025-2026-ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) учун қабул бошланди, дея хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.
Талабгорларни онлайн рўйхатдан ўтказиш вазирликнинг Ягона таълим хизматлари портали — мй.эду.уз орқали 10 августга қадар амалга оширилади.
Бунда номзодлар платформада қуйидагиларни бажариши керак:
– ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
– диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
– ўқиш истагини билдирган ОТМ ва таълим йўналишини танлайди.
Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Маълумот учун, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари ОТМнинг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси ҳисобга олинган ҳолда олийгоҳ кенгаши томонидан белгиланади.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77730
Жамият
56710
Жамият
55935
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ