Жамият
Хабарингиз бор, Ойина.уз порталида буюк алломалар ва маърифатпарвар жадидлар ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш ҳамда асарларини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Буюк алломалар” викторинаси ўтказилди.
Жами 400 нафарга яқин иштирокчи қатнашган викторинада ғолиблар аниқланиб, тақдирланди. Викторинада 1-ўринни Гўзал Юнусова, 2-ўринни Лайло Йўлдошева, 3-ўринни Зиёдулла Нуралиев, 4-ўринни Фаррух Қосимов, 5-ўринни Сарвар Қосимов қўлга киритди.
Ғолиблар қуйидагича тақдирланди:
1-ўрин – телевизор;
2-ўрин – микротўлқинли печ;
3-ўрин – ақлли колонка;
4-5-ўрин – ақлли соат.
Маълумот учун: Ойина.уз порталида мунтазам викториналар ўтказиб борилади. “Буюк алломалар” викторинасининг навбатдагиси келаси ой – августда ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Ойина.уз порталини кузатиб боринг, танлов ва викториналаримизда иштирок этиб, қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77896
Жамият
56807
Жамият
56033
Жамият
51089
Жамият
//
Изоҳ йўқ