
Жамият
2024 йилда ўзбекистонликлар Шенген визасини олиш учун 58 691 та ариза топширган — бу 2023 йилга (46 503 та ариза) нисбатан 26,2 фоизга кўп. Бу ҳақда SchengenVisaInfo портали хабар бермоқда. Берилган аризалар сони бўйича Ўзбекистон дунёда 35-ўринни эгаллади.
Статистикага кўра, аризаларни маъқуллаш даражаси деярли 88 фоизни ташкил этди — консулликлар томонидан 51 604 та виза берилди. Бу 2023 йилга нисбатан 33 фоизга кўп.
2014 йилдан буён ўзбекистонликлар томонидан энг кам аризалар 2020−2021 пандемия йилларида қайд этилган (мос равишда 6770 ва 8929).
2024 йилда энг кўп аризалар Германия консулликларига топширилган — 19 329 та, шундан 15 525 таси маъқулланган. Энг юқори маъқуллаш кўрсаткичлари Болгарияга (133,40%) тегишли.
Шу билан бирга, Швейцария Ўзбекистон фуқароларидан бирорта ҳам ариза қабул қилмаган. Полша эса ўзбекистонликлар учун энг кўп рад жавоби берилган давлат бўлиб қолмоқда.
Аризаларнинг 32,88 фоизи рад этилган. Ўзбекистонда ҳар минг аҳолига нисбатан рад этиш даражаси 0,27 фоизни ташкил этди. Ўзбекистонликлар учун рад этиш кўрсаткичлари 2024 йилда ундан олдинги йилга нисбатан 21 фоизга юқори бўлди.
Ўзбекистонликларга бутун дунё бўйлаб Шенген визаси учун топширилган барча аризаларнинг 0,50 фоизи тўғри келмоқда.
2024 йилнинг 11 июнига қадар ариза тўлови 80 евро эди. Умуман олганда, Ўзбекистон резидентлари визалар учун 4 695 280 евро сарфлаган бўлса, шундан 740 000 евро рад этилган аризаларга тўғри келади.
2014 йилдан бери Европа Иттифоқи Ўзбекистон фуқароларидан деярли 26 миллион евро миқдорида виза йиғимлари олган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ