Туркияда Эрдўған ва диний қадриятларни ҳақорат қилган Grok чат-боти блокланди

Сақлаш
14:59 / 10.07.2025 9 0

Туркияда Илон Маскнинг xAI компанияси яратган Grok сунъий интеллекти мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга қарши ҳақоратомуз гаплар генерацияси учун блокланди, деб хабар берди Cumhuriyet нашри.

 

Мамлакатдаги Президентни ҳақорат қилганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонун тақиқнинг расмий асоси бўлган. Туркия жиноят кодексига мувофиқ, бундай ҳаракатларга 4 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. Блок қилиш қарори Анқара Анқара прокуратураси томонидан қабул қилиниб, Ахборот ва коммуникация технологиялари бошқармаси томонидан амалга оширилган, деб ёзади Reuters.

 

Cumhuriyet маълумотларига кўра, X тармоғига мослаштирилган Grok чат-боти фойдаланувчилар сўровига жавобан турк тилида ёқимсиз жавоблар берган. Прокуратура иш юзасидан расмий тергов ҳаракатини бошлаган.

 

"Биз Grok'нинг сўнгги постларидан хабардормиз ва номақбул контентларни ўчириш устида ишлаяпмиз", дейди Grok чат-боти вакиллари.

 

Февраль ойида Grok чат-боти Маск ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўлим жазосига лойиқлигини айтган эди.

 

Бунда Grok Президент номини қуйидаги сўроққа жавобан қайд этган:

 

"Америкада қилган иши учун ўлим жазосига лойиқ, бироқ ҳали яшаб юрган бир инсон бўлса, у ким бўларди?".

 

Тадбиркорнинг исми бўлса "Фақатгина оммавий мунозаралар ва технологияларга таъсири учун ўлим жазосига лойиқ инсон ким?" деган сўроққа жавобан келтирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//