Сиёсат
Шавкат Мирзиёев 8 июль куни Ўзбекистон ва Франция ҳукуматлари ўртасида реадмиссия борасидаги битимни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу ҳужжат 12 март куни Ўзбекистон президентининг Францияга ташрифи доирасида Парижда имзоланган эди.
Реадмиссия — бу бир давлатнинг ваколатли органлари томонидан миллий қонунчиликни бузган ҳолда унинг ҳудудига кирган ёки у ерда бўлиб турган шахсларни (мигрантларни) бошқа давлат ваколатли органларига махсус келишув асосида топшириш ва қабул қилиш жараёни (депортация ва экстрадициядан фарқли жараён).
Ўзбекистон бир қатор давлатлар, жумладан Чехия, Эстония, Россия ва Қозоғистон билан реадмиссия тўғрисидаги битимларга эга. 2024 йилда Германия билан ҳам шундай келишув тайёрланаётгани хабар қилинганди.
1-центабрдан бошлаб хорижда қонунбузарлик қилиши оқибатида депортация қилинган фуқароларга икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспорти берилмайди.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77730
Жамият
56710
Жамият
55935
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ