
Жамият
“Ўзгидромет” 10-июль, пайшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, ҳарорат яна пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, 10-12 метр/секундгача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-24 даража, кундузи 32-34 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Тошкент вилоятида ҳавобироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 31-36 даража бўлади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 31-36 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ