
Жамият
Ҳали топширилганига унча кўп вақт бўлмаган янги метро рельслари олиб ташланаётгани тасвирлари тармоқларда тарқалиб, бунинг ортидан жамоатчилик турли эътирозлар ва саволлар билан чиққан эди. ЎзА бунга жавоб олиш мақсадида метрополитен мутасаддиларидан расмий изоҳ сўради.
“Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати раҳбари Тўйчи Мирзаевнинг ЎзАга маълум қилишича, “...бу ишларнинг мутлақо бузиб қайтадан қуришга алоқаси йўқ. Бу – метро линияларини техник жиҳатдан тўлиқ текшириш, кичик камчиликларни бартараф этиш ва халқаро стандартларга мувофиқ профилактик хизмат кўрсатиш” билан боғлиқ ишлар ҳисобланади.
“Ер usti ҳалқа йўлининг “Технопарк – Қипчоқ” бекатлари оралиғида жойлашган 14 та бекат бир неча йилдан буён йўловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Жаҳон тажрибасига мувофиқ, янги қурилган метро йўналишларида муайян муддат эксплуатация қилинганидан сўнг, хавфсизликни таъминлаш ва хизмат сифатига баҳо бериш мақсадида профилактик ишлар амалга оширилиши керак.
Шу муносабат билан 2025 йилнинг 8 июнь санасидан бошлаб Турон–Қипчоқ (13–14-бекатлар) бекатлари оралиғида, 28 июнь санасидан эса Қурувчилар–Янгиобод (6–12-бекатлар) бекатлари оралиғида метро поездлари ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
Йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида ушбу вақт мобайнида “Қипчоқ–Янгиобод–Қипчоқ” бекатлари йўналиши бўйлаб бепул ҳаракатланадиган катта сиғимли метробуслар ташкил этилди. 1М рақамли автобуслар ҳар куни соат 05:00 дан 23:00 гача қатнайди ва асосий метро бекатларини қамраб олади.
“Бу текширув жараёнлари — халқаро эксплуатация стандартларига мувофиқ равишда амалга ошириладиган иш. Қандай жойда камчилик бўлиши мумкинлиги тўлиқ таҳлил қилиниб, ўз вақтида бартараф этилади. Бу профилактика иши хавфсизлик ва сифат талабларини таъминлаш учун зарур”, дейди матбуот котиби.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ