Жамият
Бухоро шаҳри Баҳоуддин Нақшбанд кўчасидаги кўп қаватли уйнинг ертўласида ёнғин рўй берди. Уйнинг кириш эшиги ва йўлаклари ёнғин тутуни билан қоплангани сабабли 1-2-3-қаватлардаги хонадонлардан 9 нафар фуқаро эвакуация қилинган.
Кеча, 8-июль куни соат 16:47 да Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар “А.Ғиждувоний” МФЙ, Б.Нақшбанд кўчасидаги кўп қаватли уйнинг ертўласида ёнғин рўй бергани тўғрисида ФВБга хабар қилинган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:51 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 17:03 да тўлиқ ўчирилган. Маълум бўлишича, ертўлада тахминан 20 кв м майдонда чиқинди ёнган.
Ёнғин натижасида кўп қаватли уйнинг кириш эшиги ва йўлаклари ёнғин тутуни билан қоплангани сабабли 1-2-3-қаватлардаги хонадонлардан 9 нафар фуқаро ФВВ қутқарувчилари томонидан зудлик билан эвакуация қилиниб, биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
77521
Жамият
56600
Жамият
55798
Жамият
50866
Жамият
//
Изоҳ йўқ