
Илм-фан
Ўзбек романчилик мактабининг асосчиси Абдулла Қодирийнинг машҳур «Ўткан кунлар» романи корейс тилига таржима қилинди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар берди.
Асарни Жанубий Кореянинг Кемёнг университети профессори Ким Чунг Сун таржима қилган. Таржима ва нашрга тайёрлаш жараёни қарийб 2,5 йил давом этган.
Таржимани янада мукаммаллаштириш мақсадида профессор Ким Чунг Сун 2024 йил 21-31 март кунлари Ўзбекистонда бўлиб, Тошкент, Марғилон, Қўқон ва Фарғона шаҳарларида роман воқеалари кечган жойларни кўздан кечирган. Тошкент давлат шарқшунослик университети профессор-ўқитувчилари билан учрашиб, асарни таржима қилиш бўйича фикр алмашган.
Асар корейс тилига ʼʼ아팠던 시간들ʼʼ деб таржима қилган.
Жанубий кореялик таржимон, шунингдек, Абдулла Қодирийнинг невараси Хондамир Қодирий билан суҳбатлашиб, ёзувчи ҳаёти ва ижодий жараёни ҳақида маълумотларга эга бўлган. Яқинда ўтказилган Сеул шаҳрида ушбу китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Жанубий Корея парламенти ва ҳукумат вакиллари, вазирликлар, оммавий ахборот воситалари, дипломатик корпус аъзолари иштирок этган.
Профессор Ким Чунг Сун Сеул шаҳрида ушбу китобнинг тақдимотидаги нутқида «Ўткан кунлар» романини нафақат тил жиҳатидан, балки қалбан ва руҳан ҳис қилиб таржима қилганини билдирган. У асар ўзбек халқининг бой адабий мероси ва маданий қадриятларини дунёга танитишда муҳим ўрин тутишини қайд этган.
Асар таржимаси Жанубий Кореянинг онлайн дўконларида 27 000 вон (ўзбек сўмида 247 800 сўм)га сотувга қўйилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ