Жамият
Андижон вилояти Хўжаобод туманида профилактика инспектори маст фуқаро пичоқлашидан вафот этган эди. Хизмат вақтида ҳалок бўлган профилактика инспектори «Жасорат» медали билан тақдирланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги мутасаддилар ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтда ҳалок бўлган, Хўжаобод тумани “Юксалиш” маҳалласи ҳудуд профилактика инспектори катта лейтенант Абдурасул Абдувалиев оиласи билан учрашган.
Ҳоким марҳумнинг онасига ҳамдардлигини билдириб, унинг жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган улкан ҳиссасини эътироф этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Абдурасул Абдувалиевга вафотидан сўнг берилган «Жасорат» медали оила аъзоларига топширилди. Қаҳрамоннинг юксак фазилатлари, хизмат давридаги шижоати ва мардлиги ёдга олинди. Ватан тинчлиги йўлида қилган хизматлари ҳеч унутилмаслиги, доим эътибор ва эъзозда бўлиши таъкидланди.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77896
Жамият
56807
Жамият
56033
Жамият
51089
Жамият
//
Изоҳ йўқ