19 ёшли қиз ҳаракатланаётган Nexiaʼдан сакраб тушиб қолди

Сақлаш
12:31 / 08.07.2025 8 0

Таниши билан машинада тортишиб қолган қиз автомобиль ҳаракатланаётган вақтда ундан сакраб тушиб қолди. Бу ҳақда ИИББ хабар берди.

 

7 июль куни соат 11.00 ларда пойтахтнинг Мустақиллик кўчасида 24 ёшли Х.А. «Nexia»ни бошқариб кетаётиб, таниши бўлган 19 ёшли Б.Ж. билан ўзаро келишмовчилик оқибатида тортишиб қолади.

 

Шундан кейин 19 ёшли фуқаро ҳаракатланаётган автомашина эшигини очиб, йўл қатнов қисмига сакрайди. Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган туман ИИО ФМБ ходимлари зудлик билан фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб борган. Бирламчи тиббий маълумотга кўра, қизга «пешона ва чап чап ёноқ соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ҳамда тери ости гематомаси» ташхиси қўйилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//