Сиёсат
Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Ойбек Шахавдинов Сербия Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик протокол раҳбари Бранко Радовановичга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Бу ҳада "Дунё" аахборот агентлиги хабар берди.
Суҳбат чоғида икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Сербия томон Ўзбекистоннинг Сербияга биринчи элчиси тайинланганини олқишлаб, бу қадам икки томонлама ҳамкорликнинг бутун йўналишига янги суръат бағишлашини таъкидлади.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ойбек Шахавдинов 2024 йил 13 декабрь куни Словения Президенти Наташа Пирц Мусарга ишонч ёрлиқларини топширган эди. Ойбек Шахавдинов, шунингдек, Ўзбекистоннинг Венгриядаги биринчи, шунингдек, ўриндошлик асосида Хорватия ва Черногориядаги элчиси ҳисобланади.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77730
Жамият
56710
Жамият
55935
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ