
Сиёсат
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ал-Азҳар бош имоми Аҳмад ал-Тойиб томонидан ушбу халқаро мукофотнинг 2026 йилги совриндорларини аниқлаб берадиган 6 нафар ҳакамлар ҳайъати аъзосидан бири сифатида кўрсатилди.
Ушбу мукофот 2019 йилда БААнинг собиқ президенти марҳум Шайх Зайд бин Султон ал-Наҳаён шарафига таъсис этилган бўлиб, халқаро ва мустақил мукофот бутун дунё бўйлаб турли соҳа ва минтақалардан келган, инсонпарварлик, биродарлик ва ҳамжиҳатлик тамойилларини илгари суриш йўлида тинимсиз ва фидокорона хизмат қилаётган шахслар ҳамда ташкилотларни тақдирлашга қаратилган. Мукофот номи инсонпарварлиги ва одамларга беминнат ёрдами билан танилган марҳум Шайх Зайид бин Султон Ал Наҳян шарафига қўйилган. Саида Мирзиёева Марказий Осиёдан Заед мукофоти ҳакамлар ҳайъати аъзосига айланган илк вакил саналади.
Бугунга қадар бутун дунё бўйлаб иқлим ўзгариши, камбағалликка қарши кураш, жамият ривожланиши ва соғлиқни сақлаш каби турли инсонпарварлик ташаббуслари бўйича 15 мамлакатдан 16 нафар совриндор эътироф этилган. Мукофот жамғармаси – 1 млн доллар.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ