
Илм-фан
Республика давлат олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди, деб хабар берди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.
2025-2026-ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий мй.эду.уз платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Магистратура мутахассисликларига танловларда чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.
Маълумот учун, магистратурага ҳужжатларни қабул қилиш жараёни айтилган муддатдан 1 ҳафта кечикиб бошланди.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ