
Жамият
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Чорвоқ сув омборига оқова сув қуйилаётганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Экология вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда манфаатдор идоралар мутасаддилари иштирокида жойига чиқиб ўрганилгани маълум қилинди.
Таъкидланишича, Бўстонлиқ тумани, Навобод МФЙ ҳудудида жойлашган Чорвоқ сув омборининг (умумий ҳажми – 2006.0 млн.м³) “томоша қилиш майдончаси”дан кўриниб турган 600 мм диаметрли чўян қувурдан боғдорчилик фермер хўжалигининг суғориш мақсадида ишлатадиган сувлари оқаётгани ҳамда унинг ёнида ичида электр кабеллари ўтган полипропилен қувурлар (д-76 мм ва д-100 мм) экани аниқланган.
Ўрганишга вилоят экология бошқармасининг ҳамда Санэпидқўмитанинг туман лабораториялари жалб қилиниб, 600мм диаметрли қувурдан оқаётган сувлардан таҳлил намуналари олинган. “Дастлабки сув намуналари асосида олинган кимёвий таҳлиллар натижасида сув таркибида ифлослантирувчи моддалар аниқланмаган ва олинган сув намуналари San’QvaM 0083-24 талабларига мос келиши маълум бўлди”, - дейилади хабарда.
Ушбу ҳудудда марказлашган оқова сувларни қабул қилиб олиш учун “Чимган Чорбоғ магистраль сув тармоғи” АЖга қарашли д-800 мм бўлган «Бақачол» оқова сув коллектор мавжуд бўлиб, ушбу коллектор Чирчиқ оқова сув тозалаш иншоотига бориб қуйилади.
Сув омбори сатҳи периметр бўйлаб чиқилганда, сув омборига оқова сувлар оқизилмаётгани, шунингдек, сув омборига қуйиладиган барча сув йўлларига оқова сувлар ташланиш ҳолати аниқланмаган.
Қайд этилишича, сув омборидаги гидротехника иншоотлари хавфсизлигига ва техник ҳолатига таъсир этувчи омиллар мавжуд эмас. Яъни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Чорвоқ сув омборига оқова сувлар қуйилаётгани тўғрисидаги хабар ўз тасдиғини топмади.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Илм-фан
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ