Спорт
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди ва унда 29 давлатдан 250 нафар боксчи қатнашди. Ўзбекистон аёллар бокс жамоаси вакили Навбаҳор Ҳамидова (-65 кг) финалга чиқиб, номдор рақиб, туркиялик Бусеназ Сурменелини мағлубиятга учратишга эришди (5:0). Бусеназ Сурменели 2020 йилги Токио Олимпиадаси ғолиби, уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони ҳисобланади.
Миллий олимпия қўмитаси қайд этишича, Ҳамидова мазкур тоифадаги мусобақада олтин медални қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик боксчи қизга айланди.
«Ушбу ғалаба билан Ҳамидова аввалги 2 мағлубият учун муносиб реванш олди», дея қайд этилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.
Ўзбекистон аёллар жамоаси эса мазкур мусобақани 1 та олтин ва 4 та бронза медаллари билан якунлади.
Олтин медал:
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова.
Бронза медал:
-54 кг: Феруза Казакова;
-75 кг: Азиза Зокирова;
-80 кг: Соҳиба Рўзметова;
+80 кг: Олтиной Сотимбоева.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77816
Жамият
56755
Жамият
55982
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ