Жамият
Ўтган ҳафта республика бўйича кузатилган кучли иссиқдан сўнг, 7−11 июл кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Ҳаво ҳарорати душанба кундузи +36…+41 даражани, 8–9 июл кунлари +33…+38 даражани, 10–11 июлда +31…+36 даражани ташкил этади. Ўзбекистон жанубида ҳам ҳарорат пасаяди ва иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат +37…+40 даража бўлади.
Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, тоғолди ва тоғли ҳудудларда 9–10 июл кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 7 июл куни ҳарорат асосан +39…+41 даража, 8–9 июлда +35…+38 даража, 10–11 июлда +32…+37 даража бўлади.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
78285
Жамият
56989
Жамият
56250
Жамият
51297
Жамият
//
Изоҳ йўқ