Жамият
Ички ишлар вазири буйруғи билан Фарғона вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи подполковник Акмал Аҳмедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақида ЙҲХХ матбуот котиби Зойир Йўлдошов хабар берди.
«Тизимни тамагирлик, порахўрлик сингари иллатлардан тозалаш ишлари олиб борилаётган бир пайтда, бошқарма бошлиғи яқин қариндошига тегишли бўлган Малибу 2 автомашинасида содир этилган қоидабузарликларни қонунга зид равишда яширишга урингани фош этилган», - дейилади хабарда. Шундан сўнг Малибу русумли 40 081 СБА давлат рақамли автотранспорт воситасига белгиланган жарималар давлат фойдасига тўлиқ ундирилган. Ҳозирда мазкур қонунбузарликка тўлиқ ҳуқуқий баҳо бериш учун қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзу юзасидан Oyina.uz ва Habikaturaдан янги карикатура
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида Малибу машинаси томонидан содир этилган юздан ортиқ қоидабузарликлар асоссиз бекор қилиб келингани айтилган хабарлар тарқалган. Маълум қилинишича, қоидабузарликлари бекор қилиб келинган Малибу машинаси вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи подполковник Акмал Аҳмедовнинг турмуш ўртоғига тегишли бўлган.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
77653
Жамият
56683
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ