
Жамият
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва «Интeллектуал мулк маркази» кўмагида минг йиллик тарихга эга Самарқанд қоғози Адлия вазирлиги томонидан географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатига олинди.
Расмий рўйхатдан ўтказиш орқали Самарқанд қоғози миллий бренд сифатида ҳимоя остига олинади, ҳамда халқаро бозорда уни қонуний асосда тарғиб қилиш имконияти кенгаяди.
Минг йиллик тарихга эга Самарқанд қоғозини ишлаб чиқариш жараёнида балхтут новдалари маълум муддат сувда ивитиб қўйилади. Ундан кейин пўсти шилиниб, пўстлоқ устидаги қўпол жигарранг қисми пичоқ билан ажратилади. Тозаланган сарғиш рангли пўстлоқлар қозонда 5-6 соат қайнатилади ва шундан сўнг улар ёғочдан ясалган ўғирларда 7-8 соат давомида майин толаларга айлангунича махсус тўсинлар орқали туйиб майдаланади.
Кейинги босқичда майин толасимон пўстлоқлар катта идишга солиниб, Сиёб сувида аралаштирилади ва тўртбурчак шаклдаги сузғичлардан ўтказилади. Ҳўл қоғозлар 8-10 соат давомида тахтакачга бостириб қўйилади, сўнгра улар бирма-бир силлиқ жойга ёпиштирилади. Якунида ҳар бир қоғоз силлиқ мармар тош устига қўйилиб, чиғаноқ ёки ақиқ тоши билан силлиқланади. Шу тарзда Самарқанд қоғози тайёр бўлади.
Самарқанд қоғози маҳаллий миниатюра рассомлари ва каллиграфлар ҳамда Япониядаги қадимий қўлёзмалар ва нодир асарларни таъмирлаш жараёнида кенг қўлланилади.
Жамият
Жамият
Спорт
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ