
Жамият
Дам олиш кунлари иссиқ аста-секин пасайишни бошлайди, бироқ бу пасайиш камроқ бўлади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Прогнозларга кўра, 4-июль Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудлари бўйича ҳарорат 34-39 даражагача пасайиши сезилади.
6-июль, якшанба куни ҳарорат кундузи 38-41 даража атрофида, жанубда 42-44 даражагача бўлади.
Ўзбекистонда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача, 5 июлда республиканинг айрим жойларида, 6 июлда чўл ҳудудларда баъзида 20-22 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан 5-июлда 40-43 даража, 6-июлда 39-41 даража бўлади.
“Ўзгидромет” аввалги прогнозларида 5-июлда ҳарорат 4-6 даражага пасайишини, бироқ июль ойида салқин ҳавони кутмаслик кераклигини билдирганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ