
Жамият
Нақд пулда тўлов қилувчилар сони камайгани сабаб Тошкент метросининг айрим бекатларида кассалар ёпилди.
Метрополитен маъмуриятининг билдиришича, йўловчиларига қулайлик яратиш ҳамда касса олдидаги тирбандликларни камайтириш мақсадида метродан фойдаланишда йўл ҳақини тўлашнинг 10 дан ортиқ тури мавжуд. Жумладан, ҚР-кодли бир марталик чипталар 3000 сўмни ташкил қилса, бошқа тўлов усуллари 1 700 сўм ва ундан ҳам арзон. Шуни инобатга олиб, ҳозирги вақтга келиб йўловчиларнинг кам сонли қисмигина нақт пул кўришида яни кассадан ҚР-кодли чипта ҳарид қилиб йўл ҳақини тўламоқда.
Илгари бир марталик ҚР-кодли чипталардан метро йўловчиларининг 45-50 фоизи фойдаланган бўлса, ҳозирги вақтга келиб қарийб 6-7 фоизни ташкил қилмоқда. Узоқ вақт давом этган кузатув ва ўрганишлар натижаларига кўра бир қанча метро бекатларидаги вестибюлларда жойлашган кассаларда чипталар ҳарид қилиниш кўрсаткичи кескин камайгани аниқланди.
Шу боисдан, нақд пул кўринишида тўловни амалга оширувчи йўловчилар сони кам бўлган 13 та метро бекатларининг (Мирзо Улуғбек, Халқлар дўстлиги, Пахтакор, Ҳамид Олимжон, Пушкин, Дўстлик, Тошкент, Ойбек, Тинчлик, Шаҳристон, Бодомзор, Минор ҳамда Абдулла Қодирий ) 1 тадан вестибюлларидаги кассалар ёпилди. Маълум қилинишича, ушбу вестибюлларга чипта сотиб олиш учун автоматлаштирилган банкоматлар синов тариқасида ўрнатилмоқда.
Шунингдек, метро йўловчилари касса ёпилган вестибюлларда ҳам автоматлаштирилган тўлов турларининг бошқа усуллари орқали тўлов қилиш имкониятига эга (АТТО карталари, банк карталари, турли мобил иловалар, кафт орқали ва бошқа тўлов усуллари).
Хабарда айтилишича, бу тўлов усулларининг бир қатор афзалликлари бўлиб, йўловчиларга касса олдида навбат кутмасдан ўз вақтларини тежаш имконини беради. Қолаверса, метрода йўл ҳақини арзон тарифда тўлашлари мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ