
Иқтисод
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар олиш учун аризаларни қабул қилиш 10 июль куни соат 9:00 дан бошланади, деб хабар қилди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати.
Олдинги босқич март ойида бўлиб ўтганди. Бу сафар субсидиялар бўйича фойдаланилмаган хабарномаларнинг бир қисми президентнинг 21 февралдаги фармонига асосан фуқароларга қайта юборилади.
Жорий йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар сони ўтган йилга нисбатан 1,5 баравар оширилди — 30 мингтагача ариза берувчи ипотека ёрдамини олади. Бунинг учун давлат бюджетидан 2,5 триллион сўм, ипотека кредитларининг ўзига эса 20,9 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган.
Мурожаат маъқулланган тақдирда, фойдаланувчи уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити олишда бошланғич ставка ва/ёки фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун давлат бюджетидан фойдаланиши мумкин.
Ижтимоий шкала бўйича камида 30 балл тўплаш керак. Рад этиш сабаблари нотўлиқ ҳужжатлар пакети, муддати ўтган қарзлар, сохта ёки қалбаки ҳужжатлар, муддат ўтгандан кейин тақдим этиш ва бошқалар бўлиши мумкин.
Ариза берувчи ва/ёки кафилнинг ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардп — энг кам иш ҳақининг 2,7 бараваридан (3,118 миллион сўм) 8 бараваригача (9,24 миллион сўм);
Тошкент шаҳри — энг кам иш ҳақининг 2,7 бараваридан (3,12 миллион сўм) 9,2 бараваригача (10,63 миллион сўмгача).
Ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи мамлакатда ҳеч қандай уй-жойга эга бўлмаслиги керак. Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар алоҳида мезонлар бўйича баҳоланади.
Субсидия олишга ариза қолдириш учун қуйидаги манзилларга мурожаат қилиш лозим:
давлат хизматлари марказларига.
my.gov.uz портали орқали онлайн.
Жамият
Сиёсат
Маданият
Иқтисод
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ