Шавкат Мирзиёев Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Сақлаш
16:31 / 03.07.2025 7 0

 

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга давлат ташрифининг иккинчи кунида Боку шаҳридаги Озарбойжон халқи етакчиси Ҳайдар Алиев мангу қўним топган Фахр хиёбонига ташриф буюрди.

 

Президент Ҳайдар Алиев қабрига гул қўйиб, Озарбойжоннинг давлат ва сиёсат арбоби хотирасига эҳтиром кўрсатди.

 

Ҳайдар Алиев 1993-2003 йилларда Озарбойжон президенти бўлган. У амалдаги давлат раҳбарининг отаси. Унинг давлат қурилиши ва миллий суверенитетни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси Озарбойжон тарихида алоҳида ўрин тутиши таъкидланади.

 

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Боку шаҳридаги Ғалаба боғига ташриф буюрди.

 

 

Ўзбекистон етакчиси Ғалаба кунига бағишланган ёдгорлик пойига гул қўйиб, Озарбойжон ватанпарварлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

 

Озарбойжон пойтахти марказида жойлашган ушбу замонавий ёдгорлик мажмуаси мамлакат озодлиги ва ҳудудий яхлитлиги йўлида қурбон бўлган миллий қаҳрамонлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида бунёд этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//