
Жамият
Туризм қўмитаси 1−3 август кунлари Самарқандда илк бор гастрономик туризмни ривожлантириш мақсадида «Самарқанд оши» фестивали ўтказилиши ҳақида хабар берди.
«Ноёб ошпазлик тадбирида бутун дунёдан келган ошпазлар, сайёҳлар ва шарқ ошхонаси мухлислари мамлакатнинг бой гастрономик меросини биргаликда тарғиб этади», дея ёзган қўмита матбуот хизмати.
«Самарқанд оши» фестивалида 200 дан ортиқ ош усталари мусобақада беллашади. Шунингдек, таниқли ошпазларнинг маҳорат дарслари, ҳунармандчилик ва ширинликлар кўргазмалари бўлиб ўтади. Тадбир дастуридан ўзбек эстрадаси юлдузларининг концертлари ҳам ўрин олган.
Хорижлик ошпазлар беллашуви ва «Боқий шаҳар» мажмуасида 7 тонна Самарқанд ошининг тайёрланиши алоҳида эътиборни тортади.
«Фестиваль нафақат таъм байрами, балки Ўзбекистонни гастрономик туризм маркази сифатида тарғиб қилишда муҳим қадам бўлади. Бу сайёҳлар учун қадимий Самарқандни кашф этиш ва шарқона меҳмондўстлик муҳитидан баҳраманд бўлишнинг ажойиб имкониятидир», дейилади баёнотда.
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ