
Жамият
Ҳукумат қарори билан «Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низом ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаган тадбиркорлар ҳамда хусусий бандлик агентликларига қуйидаги қўллаб қувватлаш чораларини тақдим этиш тартибини белгилайди:
– бандликка кўмаклашиш субсидияси;
– иш ўринларига мослаштириш субсидияси.
Низомга кўра, «Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашиш электрон реестри» ахборот модули юритилади.
Бандликка кўмаклашиш субсидияси қуйидаги талабларга жавоб берадиган тадбиркорларга ажратилади:
– электрон реестрда турган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни камида 3 ой давомида узлуксиз расмий бандлигини таъминлаган;
– мазкур даврда унга ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлаган.
Иш ўринларига мослаштириш субсидияси бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматини ташкил қилган тадбиркорларга 50 млн сўмгача миқдорда ажратилади.
Субсидиянинг ҳар ойлик миқдори қуйидагича:
▪️ сурдотаржимон хизмати учун БҲМнинг 8 баравари;
▪️ психолог хизмати учун БҲМнинг 10 баравари;
▪️ ҳамроҳлик хизмати учун БҲМнинг 5 баравари.
Тадбиркорлар ушбу субсидияларни олиш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизим ёки ЯИДХП (мй.гов.уз) орқали электрон сўровномани тўлдириш орқали мурожаат қилади.
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ