Жамият
Ўзбекистонлик бир гуруҳ талабалар Қозоғистондан Ватанга қайтмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотига кўра, Нарикбаев номидаги Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган 35 нафар ўзбекистонлик Uzbekistan Airways самолёти орқали уйга қайтмоқда.
«Ўтаётган ҳафта давомида ўзбекистонликлар қўшни Қозоғистондаги воқеаларни катта ҳаяжон билан кузатмоқда. Ва кўпчилик ушбу мамлакатда бўлиб турган ўз яқинлари ҳаёти учун қайғургани ҳақиқат. Булар орасида Нарикбаев номидаги Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган талабаларнинг ота-оналари ҳам бор», деб ёзган Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ота-оналари қўмитаси раиси Тўра Тўраев.
Айни пайтда ушбу университетнинг барча талабалари самолётда учиб келмоқда.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77601
Жамият
56651
Жамият
55850
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ