Туркиянинг депортация марказларидан 50 нафар аёл Ўзбекистонга қайтарилади

Сақлаш
08:32 / 03.07.2025 20 0

Туркиянинг депортация марказларида бўлиб турган ўзбекистонлик 50 нафар аёл ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда Миграция агентлиги.

 

Маълум қилинишича, агентлик ҳамда Туркия Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги масъуллари ўртасида Туркияда ноқонуний мақомда бўлиб турган фуқароларни легаллаштириш бўйида музокаралар ўтказилди. Унинг натижасида ушбу мамлакатда ноқонуний мақомда бўлиб турган ўзбекистонликларни маъмурий жазосиз рўйхатдан ўтказиш, яшаш ва ишлаш рухсатномаларини бериш (легаллаштириш) таклифи Туркия расмийлари томонидан маъқулланди.

 

Қариялар ва болаларни парваришлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ноқонуний фаолият юритаётган ўзбекистонликлар ҳуқуқий мақом беришга келишилди.

 

Шунингдек, Туркия депортация марказларидаги 50 нафар аёлга ватанга қайтиш учун Миграция жамғармаси ҳисобидан авиачипталар харид қилинди. 28 нафарига “ватанга қайтиш гувоҳномаси” расмийлаштирилиб, репатриация жараёни бошланди.

 

Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида “Ижтимоий ҳимоя тўғрисида”ги янги битим ишлаб чиқишга келишилди.

 

Миграция агентлиги барча фуқароларни Туркияда қонуний ишлашга чақирди. Ушбу давлатда нолегал мақомда бўлган Ўзбекистон фуқароларини легаллаштириш учун миграция бошқармасига мурожаат қилиши лозим.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//