
Жамият
“Ўзгидромет” 3-июль, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25 даража, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 37-42 даража исийди.
Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 41-46 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари ҳаво бироз булутл бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 38-43 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳаво бироз булутл бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 41-46 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
2-июлдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Иссиқ ҳарорат аста-секин кўтарилади, деб хабар бермоқда Гидрометеорологик таъминот бошқармаси.
Республика шимолида 2- ва 3-июль кунлари, чўл ҳудудларда 3- ва 4 июль кунлари, республиканинг қолган ҳудудларида 4-июлда ва баъзи жойларда 5-июлда энг иссиқ кунлар кузатилади.
Ушбу кунларда ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-46 даражагача кўтарилади.
Аҳолидан Соғлиқни сақлаш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тақдим этиб борилаётган жазирама кунлари амал қилиниши керак бўлган ҳамда иссиқ уришидан сақланиш бўйича тавсияларга амал қилишлари сўралади.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ