Ўзбекистонликлар пенсия миқдорини олдиндан онлайн аниқлаши мумкин бўлади

Сақлаш
17:56 / 01.07.2025 3 0

26 июнь куни қабул қилинган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан янги хизматларни жорий этишга қаратилган президент фармонига кўра, 2027 йилдан ушбу идораларнинг туман ва шаҳар бўлимлари фаолияти тугатилиб, 1−3 штат бирлигидан иборат ихчам хизмат кўрсатиш офислари ташкил этилади. Уларга ҳар бир туман ва шаҳарлардаги бизнес жараёнлари ва функциялар қамраб олинади.

 

2026 йилнинг 1 июлидан ғазначилик тизимидаги жараёнларни автоматлаштириш ҳисобига Рақамли ғазна тизими жорий этилади.

 

  • бизнес-интеллект (Бусинесс интеллигенcэ) технологиялари орқали маълумотларни таҳлил қилиш, ликвидлиликни таъминлашда қисқа ва узоқ муддатли прогнозларни ишлаб чиқиш ҳамда СИ технологиялари асосида ғазначилик операцияларини амалга оширишда инсон омилини камайтириш;
  • чет эл валютасидаги операцияларни рақамлаштирган ҳолда амалга ошириш учун Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимини Бутунжаҳон банклараро молиявий телекоммуникациялар ҳамжамияти (СWИФТ) тизимига интеграция қилиш;
  • давлат харидлари ва тўлов операцияларини амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган қонунчилик бузилиши билан боғлиқ молиявий хавфларни «Э-риск» дастурий мажмуасида автоматик аниқлаш ва улар асосида огоҳлантириш ҳамда хабардор қилиш механизмини жорий қилиш кабилар мақсад кўзда тутилган.

 

2026 йилнинг 1 декабридан «Менинг пенсиям» онлайн хизмати жорий этилади. У орқали фуқаролар ўз пенсия миқдорини иш стажи ва иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотлари асосида олдиндан аниқлашлари мумкин бўлади. Пенсия таъминотига оид барча хизматлар тўлиқ проактив, электрон ҳамда интерактив шаклга ўтказилади. Пенсияларни тўлашда электрон имзо ва биометрик идентификация қилиш (Фаcэ-ИД) тизими йўлга қўйилиб, Cалл-марказъга эса сунъий интеллектни жорий этилади.

 

Ғазначилик қўмитаси ва Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимларидаги айрим вазифаларни бошқармаларга ўтказиш орқали бошқарув штат бирликлари сони 1 080 тага мақбуллаштирилади. Унинг ярмидан кўпи қўмитанинг туман ва шаҳар бўлимларидаги штатларга тўғри келади.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//